Салкам бир аср муқаддам Орол денгизи балиқларидан тайёрлаган консерва маҳсулотларини кўрганмисиз? (фото)

Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида Орол ҳавоси тўлдирилган антиқа сувинер консервалар хорижлик туристларнинг қизиқишига сабаб бўлаётган эди. Мўйноқдаги консервалар бундан ҳам ўтиб тушди.

Гап шундаки, ҳали расмий равишда очилмаган Мўйноқ туманидаги Мўйноқ экология музейида бундан салкам бир аср муқаддам Орол денгиз балиқларидан тайёрлаган консерва маҳсулотлари сақланмоқда.

КРуз.уз сайти ушбу музейга саёҳат қилди. Саёҳат давомида музей ходимларидан Орол денгиз балиқларидан тайёрланган, ҳозирга қадар сақланиб қолган консерва маҳсулотлари ҳақида маълумотга эга бўлди.

Музей ходимларининг айтишларича, Мўйноқда 1980 йилдан бошлаб, юз йилдан ортиқ вақт давомида балиқни қайта ишлаш саонати жадал ишлаб турган.
1917 йил Шимолий Орол денгизининг балиқ саноати давлат эгалигига ўтказилиб, 1925 йил «Орол балиқ трести» тузилган. Унинг таркибига Мўйноқ ва Урге балиқ заводлари киритилиб, улар асосида Мўйноқ балиқ-консерва комбинати яратилди.
 Модернизациядан кейин (1933-1941 йил) унинг қуввати йилига 10 млн банкага етказилди. 

Урушдан кейинги йиллари Мўйноқ балиқ-консерва комбинати янги техника билан таминланиб, консерва ишлаб чиқариш йилига 21,5 - 22 млн банкага етказилган. 
Маҳсулотнинг 24 тури бўйича Мўйноқ балиқ-консерва заводига Давлат сифат белгиси берилган. 

1998 йили ёпилишига қадар комбинат кам вақт мобайнида чет давлатлардан олиб келинган хомашё эвазига иш олиб борган. 
Ҳозирги вақтда Мўйноқ экология музейида балиқ-консерва комбинатида 1930-1997-йилларда тайёрланган консерва маҳсулотлари сақланиб қолган. 

Шуҳрат Саидаҳмад тайёрлади.

Бўлимлар