O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Нукус давлат педагогика институтида “Устозлар сизга таъзим” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.


Байрам тадбирида партиямиз аъзолари бўлган фаол ўқитувчи ва мураббийлар, депутатлар, талаба ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан табриклаб, жамиятимиз ривожига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларга Фаҳрий ёрлиқлар ҳамда байрам совғаларини топширди. 


Тадбир давомида Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, профессор ўқитувчилар сўзга чиқиб, партиямизнинг жамиятимиз ҳаётидаги муҳим ўрнини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда партия сафига янги педагог аъзолар тантанали равишда қабул қилинди.
Тадбир ёш ҳаваскорлар томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом эттирилди.

Бўлимлар