LIVE. #Yoshlar_otryadi: Берунийлик опа-сингиллар бир кунда оила бюджетига 224 минг маблағ олиб кирдилар 

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларида  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан "Фидойи ёшлар отряди" ташкил қилиниб, ҳар куни улар ўртасида терим мусобақаси ўтказилмоқда.


Жумладан, бугун 29 сентабр куни Беруний туманида ҳам шундай мусобақа ташкил этилди. Унда Уразимбетова Нодира 164 кг пахта териб (114 800 сўм)  териб биринчи ўринни эгаллади.  Синглиси Уразимбетова Севара эса 157 кг (109 900 сўм) териб иккинчи ўринни эгаллади.  Учинчи ўринни Казаков Шохрух 154 кг (107 800 сўм)  пахта терган ҳолда учинчи ўринни эгаллади. Якунда барча совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Ёшлар иттифоқи Беруний тумани кенгаши томонидан  шу ернинг ўзида теримчиларга консерт дастури ташкил  қилинди.


 Эсталиб ўтамиз, шу куни "Фидойи ёшлар отряди" 5 тонна 300 кг пахта хирмонини бунёд қилишган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Қорақалпоғистондаги барча туман ва шаҳарларда "Фидойи ёшлар отряди" ташкил қилинган бўлиб, мўмай даромад олишни хоҳловчи ҳар бир ёш унда ўз фаоллигини кўрсатиши мумкин.  Буни учун ҳудудлардаги Ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашларига мурожаат қилиш кифоя!

Шошилинг, бу кунлар чегараланган...

 

Бўлимлар