Online.#Sport_haftaligi: Қаҳрамон Қуранбоев Умиданинг лойиҳаси билан танишди

 

Октябрь куни «Ёшлар спорт ҳафталиги» доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Нукусдаги Ёшлар марказига келди.

Ташриф давомида  Қаҳрамон Қуранбоев Нукусдаги Ёшлар маркази биносида ёшларга яратиб берилган шароитлар билан танишди. 


Айниқса, "Камалак" фаолияти билан танишар экан. У ерда янги сайланган Иттифоқ сардори  Умида Аллаберганова билан суҳбат қурдилар. 
Умида ўзининг янги лойиҳаси  "Сардорлар китобчаси" ҳақида Қаҳрамон Қуранбоев гапириб берди. 

 

 Унинг лойиҳаси "Сардорлар китобчаси" дея номланади. Унга ҳар бир сардорнинг фаолияти ёзиб борилади. Сардорлар фаолиятидаги ютуқлар билан камчиликлар ҳам ўз навбатида бу китобга жойланади.

Умиданинг айтишича, сардорлар китобига тушган маълумотлар бир неча жиҳатдан афзалликларга эга экан.

Биринчидан, ҳар бир сардор фаолияти йўқолиб кетмай, тарихга муҳрланиб борилади.

Иккинчидан, китобга сардорлар фаолиятидаги фақат ютуқлар эмас, уларнинг камчилик ва йўл қўйган хатолари ҳам ёзилади.

 

Учинчидан, бу китоб авлоддан-авлодга ўтгани сабабли янгидан фаолиятини бошлаётган сардорлар ўзларидан аввалги ака-опаларининг хатоларини такрорламаслиги учун хизмат қилади.

Бўлимлар