Online.#Sport_haftaligi: Қорақалпоғистондаги спорт ҳафталиги имконияти чекланган ёшларни ҳам қамраб олмоқда

Олдин хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳрларида "Ёшлар спорт ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда.
Хўжайли тумани 2018 йил 3 октябрь куни имконияти чекланган ёшлар ўртасида спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилиб, жами 35 нафар имконияти чекланган ёшлар мусобақага жалб қилинди.
Мусобақа Хўжайли тумани 22-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Мусобақа якунига кўра қиз болалар ўртасида 1-ўринни Кизлар орасинда
Матмуратова Кундиз 1 оринни 3-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Матмуратова Кундиз;
2-ўринни 13-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси
Ешниязова Гулбону;
3-ўринни 12-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Хамидова Гулсора эгаллашди.
Ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 7-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Балтабаев Сапарбек;
2-ўринни 40-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Хожабаев Улуғбек;
3-ўринни 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Куатбаев Рамазонлар эгаллашди.
Барча мусобақа ғолиб ва иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.