Online.#Sport_haftaligi: ҚҚДУ доцентининг Қорақалпоғистондаги спорт ҳафталиги ҳақидаги фикрлари қандай?

Хабарингиз бор, 1 октябрьдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида "Ёшлар спорт ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Унда Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларидаги ёшлар фаол иштирок этмоқда. Ушбу ҳафталик доирасида Бердақ ноомидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбек филологияси факултетида ўз фаолиятни олиб бораётган ф.ф.н,., доц., Адбураҳмoн Мадаминов билан суҳбат қурдик.
Устозимиз "Ёшлар спорт ҳафталиги" ҳақида баъзи фикрларини айтиб ўтди.

- Бугун эрталаб неварам билан бадантарбияга чиқсам, барча таълим даргоҳлари, Нукусдаги марказий майдонларда эрталабки бадантарбия бўлаётган экан.  Очиғи кўриб қувондим. 
Кўпчилик Қорақалпоқнинг ҳаво тоза эмас, чанг-тўзон дейишади. Йўқ, ундай эмас! Эрталаб соат 6:00 да кўчага чиқиб югуриб кўринг. Фикримга қўшиласиз. 
Ҳозир айни югурадиган палла. Чунки ҳозир куз фасли. Жуда иссиқ ҳам эмас, жуда совуқ ҳам.

Ота-боболаримиз бекорга айтишмаган, эрта турганни ризқи баланд бўлади деб.
Бугун ҳам 7-синф неварам, Малика билан тонгда югуришга чиқдик.  Олдинлари тонгда одамлар кўп чиқишмасди. Ҳозир анча одам кўп, айниқса ёшлар, дейди Филология фанлари номзоди, доцент 65 ёшли Адбураҳмoн Мадаминов.

Адбураҳом аканинг айтишича, у ёшлигидан тонгда туриб югурар экан. Ҳозирги кунга қадар фарзандларини ҳам югуришга ўргатган, ҳозирги кунда буни невараларига ўргатаётган экан. 

Невараларимга ўргатишимнинг сабаби ёш болани бадабтарбияга ўргатсангиз, кейин ўзлари ўрганиб, мунтазам спорт билан шуғулланадиган бўлиб кетади дейди, биз билан суҳбатлашган 65 ёшли Абдураҳмон Мадаминов.

 Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар спорт ҳафталиги" Қорақалпоғистонда 6 октябрьгача давом этади.

 

Бўлимлар