Қосколлик Расулжон 800 метрдан уйига сув ташимайдиган бўлди. Нукус шаҳар прокуратураси вадасини бажарди

Сайтимиз орқали Нукус шаҳар прокуратураси шу йилнинг 20 июль куни Нукус шаҳрининг чекка қисмида жойлашган  “Қоскол-4”  “Жангабазар" МФЙда бўлиб аҳолининг муаммоларини ўргангани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

 

Ўрганиш давомида “Жангабазар" МФЙда  истиқомат қилувчи Турсунова  Гулбаҳор бу ердаги муаммоларга айтиб ўтганди:
- “Жангабазар" МФЙга кўчиб келганмизга анча бўлди. Бу ерда 2007 йилдан бери сув муаммоси бизни қийнайди. 800 метр олисдан невараларимиз ёзнинг жазирамасида сув ташишади. Ўзингиз кўриб турган мана шу иссиқда улар ҳам ҳолдан тойиб, тез-тез касал бўлиб қолишаётганди. Одамлар уйларига бозордан нон кўтариб келишса, биз сув кўтариб келардик." 

Шундан кейин бу ерга сув тортиш ишлари бошлаб юборилганди.

Мурожаатдан икки ўй ўтиб бу ердаги вазиятни ўргандик.

 

Кузатишимиз давомида бу ердаги сув муаммоси ижобий томонга ҳал қилинганига гувоҳ бўлдик.


Буни қуйидаги кадрлар орқали Сиз ҳам кўришингиз мумкин:

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар