Нукуслик талаба қизнинг Нукус шаҳар прокуратурасига қилган мурoжаати қаноатлантирилдими?

Аввал хабар бергамиздек, шу йилнинг 18 июль куни Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 2-уй, 7-б-хонасида яшовчи Ж.А. исмли қиз Халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, унинг чин етим эканлиги, ота-онаси эртада оламдан ўтганлиги, бир ўзи яшашлиги ва ҳозирда ўзи нуфузли олий таълим муассасасида тўлов контракти асосида ўқиётганлиги аниқланган эди. 
Талабанинг уйи авария ҳолатида бўлганлиги боис, уни қайта бузиб таъмирлашда ёрдам беришни сўраганди.

Мазкур мурожаат Нукус шаҳар прокурори Р.Т.Халмуратов томонидан қабул қилинди. Нукус шаҳрининг 2-сектор ҳудудида жойлашган талаба Ж.А.нинг уйи ва  яшаш шароити билан яқиндан танишиш натижасида уйни янгитдан қайта таъмирлаш юзасидан ечим қабул қилинди ҳамда мазкур қурилиш таъмирлаш ишлари 2018 йилнинг 21 июль кунидан бошлаб юборилди.

Ҳозир кунга келиб нукуслик талабанинг уйи қуйидаги кўринишга келтирилди:

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар