Хитойнинг Ўзбекистондаги элчисини Жўқорғи Кенгеснинг Раиси қабул қилди

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь хоним республикамизга келди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида элчини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов меҳмонни ҳудудимизнинг географик жойлашуви, халқи, маъмурий бошқарув тузилиши, миллий ва маънавий бойликлари билан яқиндан таништирди.

Қабул пайтида инвестициялар олиб келиш, иқтисодий шерикчилик, кимё саноати, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикир алмашдилар.

Ўз навбатида Цзянь Янь хоним илиқ юз билан қабул қилгани учун республикамиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Бўлимлар