Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилда 5400 тонна балиқ овлаш режалаштирилган

Қорақалпоғистон Республикасидаги 155 сунъий сув ҳавзаси ва 92 табиий кўлда карп, оқ амур, сазан, дўнгпешона каби балиқлар парваришланмоқда, деб ёзади ЎзАга асосланиб daryo.uz.

Қорақалпоғистон Республикасида ўтган йили 3 минг 410 тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда 5400 тонна балиқ овлаш режалаштирилган.

Нукус туманида балиқ етиштиришга ихтисослашган 14 хўжалик фаолият юритмоқда. 2004 йилда иш бошлаган «Саришунгул» фермер хўжалиги ўтган йили истеъмолчиларга 2,5 тонна балиқ етказиб берди.

«Беш гектарлик кўлимизда асосан сазан ва оқ амур балиғи етиштирилмоқда. Бу йил уч тонна балиқ овлашни режалаштирганмиз, ҳозиргача икки тоннадан ортиқ балиқни бозорга чиқардик», — дейди фермер хўжалиги раҳбари Пўлат Жуманиёзов.

Бўлимлар