Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштилган “Исканжа” спектакльи премьераси бўлди

Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” асари асосида янги спектакль премьераси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Turon24 агентлиги.

“Манқурт” (“Исканжа”) деб номланган янги спектакль режиссёри андижонлик Абдураҳмон Абдуназаров.

Бош ролларни қорақалпоқ актёрлари Расул Тлемисов (Манқурт) ва Аман Қудайназаровлар (Ердене) ижро этди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу спектакль декабрь ойида Бишкек шаҳрида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган фестивалда иштирок этиши мумкин.

Бўлимлар