O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши кам қонлиги бор ва кам таъминланган оилаларга бепул дори-дармон тарқатди

ЎзЛиДеП нинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши кам қонлиги бор ва кам таъминланган оилаларга бепул дори-дармон тарқатди

Жорий йилнинг 4 октабр  куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгаши депутатлари, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбар - ходимлари, шифлкорлар билан Тошкент шаҳри «Мехрибон» жамияти томонидан ҳайрия сифатида берилган «Орофер» дори воситаси ҳудуддаги кам қонлик касаллигига чалинганлар, кам таъминланган оилаларга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилган тақсимот асосида бепул тарқатиб берилди. 

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан мазкур дори воситасининг таъсири, ножуя таъсири, фойдаланиш тартиби ва муддатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. 

Бундай саховатли ишлардан ахолимамнун булди ва миннатдоршилигини билдирди. Ушбу дори воситаси Қорақалпоғистон Республикасининг барча худудларига етказиб берилмокда.

 

Бўлимлар