Қорақалпоғистондаги "Ёшлар спорт ҳафталиги" 354 минг нафар ёшларни қамраб олди

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида 6 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасидаги барча вазирлик, ташкилот, идора ва таълим муассасалари раҳбарлари 1-6 октябрь кунлари ўтказилган "Ёшлар спорт ҳафталиги" якунларига бағишланган тақдимот ишларини қилдилар.

Тақдимотда 2018 йилнинг 3-чорагида қандай ишлар амалга оширилгани ва  4-чоракда нималар қилиниши ҳақида келишиб олинди. 6 октябрьга қадар ўтказилган "Ёшлар спорт ҳафталиги" доирасида 354 минг зиёд ёшлар 31 хил спорт турлари бўйича ўзаро беллашган.


Ҳафталик доирасида эрталабки бадантарбия машғулотларига 354 минг нафар ёшлар қамраб олинган.
Шундан 135 минг нафарини қиз болалар ташкил қилади.


Ҳар бир идора ва ташкилот ўзларининг келгуси чоракдаги ишларини тақдимот асосида йиғилганларга намойиш қилишди. 
 Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасидаги "Ёшлар спорт ҳафталиги"нинг якуний галаконсерт дастури бугун Нукус шаҳридаги Амфитеатр биносида бўлиб ўтади.

Бўлимлар