Фото: Қаҳрамон Қуранбоев Амударёда кимлар билан учрашди?

Сайтимиз орқали аввал хабар бериб ўтганимиздек, 1-6 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида "Ёшлар спорт ҳафталиги" бўлиб ўтди.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларига чиқиб, ёшлар билан учрашди.

 

4 октябрь куни Қаҳрамон Қуранбоев Амударё туманига борди. У ерда "Фидойи ёшлар отраяди" ва пахта даласидаги теримчилар билан учрашди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А.Данияров ва Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев ҳамроҳлик қилишди.

Шундан кейин Ўзбекистон ёшлар иттифоқи хузуридаги "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси Амударё туман филлиали томонидан Абдурахимов Аббос Анвар ўғлига 50 млн кредит ажратилиб, Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасини Қахрамон Қуронбоев шахсан ўзи очиб берди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Амударё туманида қурилаётган мехнат гузарининг қурилиш ишлари билан танишиб, 21 октябрь куни очилиш маросимини ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар