Қонликўллик Ачилова Назигул «Йилнинг энг яхши мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси ҳамда концертмейстери» танловида ғолиб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрь кунги 76-к-сонли буйруғи мувофиқ, «Ўқитувчи ва устозлар куни» умумхалқ байрам муносабати билан соҳа ходимларини тақдирлаш ҳақида»ги 602-сонли бўйруғи асосида, шу кунга қадар меҳнат йўлида самарали ютуқлари, кўп йиллик меҳнатлари учун  бир қатор педагог ходимлар мукофотланди.

Мана шундай тадбирлар доирасида, жорий йил ўтказилган «Йилнинг энг яхши мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси ҳамда концертмейстери» мавзусидаги республика танловида, Қонликўл туман 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ачилова Назигул ғолибликни қўлга киритди ва Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги томонидан 1-даражали диплом билан тақдирланди.

  •  
Бўлимлар