Олийгоҳларида контракт тўлаш муддати 31 октябрьгача узайтирилди

Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 31 октябрга қадар узайтирилди. ушбу қарор Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 5 октябрь куни қабул қилинган. Бу ҳақда "Еду" хабар бермоқда.

Комиссиянинг худди шу кундаги қарори билан бакалавриат ва магистратуранинг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун контракт пулини тўлаш мудддати 15 ноябргача узайтирилди. Аввалроқ комиссия бакалавриат ва магистратуранинг биринчи курсига ўқишга қабул қилинган талабалар учун контракт тўловининг охирги муддатини 15 сентябрдан 30 сентябрга кўчириш ҳақида қарор чиқарган эди.

Маълумот учун, суперконтракт асосида ўқиш истагидаги талабалар учун тўловни амалга оширишнинг сўнгги муддати 31 октябрь ҳисобланади.

Бўлимлар