Элликқалъада 22 йил кутилган ташриф

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси Қаҳрамон Қўчқарович Қуранбаев жорий йилнинг 5 октябрь куни Элликқалъа туманига ташриф буюрди. Даставвал туман Кенгаши биносига кириб, “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури асосида яратилган жамғарманинг иш жараёни билан танишди.

 

Кейинчалик Сардорлар Кенгаши хонасини кўздан кечириб, туман “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятига қўшимча топшириқлар берди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Ёшлар тадбиркорлик кластери” раҳбари Ш.Мамутова билан учрашиб, унинг режалари ҳақида ўртоқлашди.

Қ.Қуранбаев туман Кенгаши биносида ходимлар билан учрашар экан, улар билан дилдан суҳбатлашди ҳамда ишларига омадлар тилади.

“Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасида  туманимизда янгидан барпо этиладиган “Ёшлар меҳнат” гузарининг лойиҳаси ва қуриладиган жойини кўрди ва ўзининг тавлифларини билдирди.

Бўлимлар