Нукусдаги Кўргазма саройида “Юртим наволари” номли янги кўргазма очилди

Ўзбекистон бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида мусаввир Абдулла Ражабовнинг “Юртим наволари” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Кўргазмада рассомнинг 80 дан ортиқ асарлари намойишга қўйилган.

Асарларда Қорақалпоғистоннинг ўзига хос табиат кўринишлари, тарихи, миллий урф-одатлари акс этади.

Мусаввир картиналарининг кўп қисми пейзаж жанрига тегишли бўлиб, кўргазмада “Олтин куз”, “Олма боғи”, “Амударё”, “Ўлкамизда куз”, “Канал бўйида”, “Жийда гуллари” каби асарлари жой олган.

Кўргазма 25 октябргача давом этади.

Бўлимлар