LIVE. #Yoshlar_otryadi:Тўрткўллик Самандарова Ўғилжон бир кунда  электр чойнак-термос ва 172 минг 500 сўмга эга бўлди

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида пахта йиғим-терими ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.  

Тўрткўл туманида 2018 йилги пахта йиғим-теримида пахтани нес-нобуд қилмасдан териб олишда 30 ёшгача бўлган банд бўлмаган ёшлар ҳам ўз хиссаларини қўшаётганлиги қувонарли ҳол. Илғор теримчи ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши томонидан пахта майдонларида 19 маротаба “Энг илғор теримчи” мусобақалари ташкиллаштирилиб, 2000 нафарга яқин теримчи ёшлар қамраб олинди.

 

Фаол теримчи ёшлар қаторида 200 кг дан ортиқ пахта терган  Қурбонбоева Рисолат, Самандарова Ўғилжонлар терим пулидан ташқари туман Кенгашининг қимматбаҳо совғаларига эга бўлишди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Қорақалпоғистондаги барча туман ва шаҳарларда "Фидойи ёшлар отряди" ташкил қилинган бўлиб, мўмай даромад олишни хоҳловчи ҳар бир ёш унда ўз фаоллигини кўрсатиши мумкин.  Буни учун ҳудудлардаги Ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашларига мурожаат қилиш кифоя!

Шошилинг, бу кунлар чегараланган...

Бўлимлар