АКТ соҳасида Англия ва Австралияда ишлаётган қорақалпоғистонлик ака-ука Муртазаевлар Нукусда мастер-класс ўтишмоқда

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиалига хорижий етакчи мутахиссислардан Австралиянинг IT компанияси мобил дастурчиси Атабек Муртазаев ва «Facebook»  ижтимоий тармоғининг Лондон офиси етакчи дастурчиси Азизбек Муртазевлар 2018 йил 8-13 октябрь кунлари профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар учун “How to become a great IT professional” мавзусидаги дастлабки мастер-классини бошлади.  

Бу ҳақда Kruz.uz сайтига ТАТУ Нукус филиали Ўқув-методик бўлими бошлиғи  Шерзод Ядгаров маълум қилди.

Шерзод Ядгаровнинг айтишича, Қорақалпоғистон Республикасидаги барча АКТ соҳасига қизиғувчи ёшлар ҳам мастер-классларда қатнашишлари мумкин.

 Эслатиб ўтамиз, семинарлар 8-13 октябръ кунлари орaлиғида ўтказилади.

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар