Қорақалпоғистонда ўтказилган спорт ҳафталигидан кейин ТАТУ Нукус филиали БТ етакчиси янги лойиҳани илгари сурмоқда

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Казбек Эргалиев ёшлар орасида спортнинг оммалашишини таъминловчи янги лойиҳасини илгари сурмоқда.

Бу лойиҳа кичиклигимизда ҳаммамиз  ўйнаган ўйин билан боғлиқ.  

 Гап шундаки, дастлаб Нукус шаҳридаги марказий кўчалардаги пиёдалар йўлакчаларида Қорақалпоқ миллий халқ уйини “теппек”нинг расмини чизиб қўйилади.

 Бунда пиёда халқ (нуронийлар, ўрта ёшдагилар) юриб бораётганда ёшлик даврини эслаб сакраб ўтади натижада ихтиёрий тарзда  инсонлар бадантарбияга жалб қилинади ҳамда ёшларга миллий қадриятларимиз тарғиб қилинади.

Лойиҳанинг афзаллиги шундан иборатки, биринчидан, ўйинни ихтиёрий равишда ўйнайсиз. Иккинчидан, бунинг учун махсус кийим талаб қилинмайди. Учинчидан, ёш болалар ўйин ўйнаб олишади, катталар эса ёшлигини эсга олишади.

Лойиҳа муаллифининг айтишича, лойиҳани амалга ошириш учун ҳеч қанча маблағ талаб қилинмайди. Шунчаки, бўёқ ва чизғич бўлса бўлди.

Ҳозирда ушбу лойиҳа эксперемент тарзда таълим муассасалари атрофларида синовдан ўтказилиши кутилмоқда. 
  
Казбек Эргалиевнинг лойиҳасини қуйидаги расмлар орқали тўлиқ кўришингиз мумкин:

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар