Инжайым Сейтназарова "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" фахрий унвонини олди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, “Қорақалпоқ тилшунослиги” кафедраси доценти, филология фанлари номзади, университет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Инжайым Сейтназарова "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" фахрий унвонига эга бўлди. 


Бу ҳақда Инжайым Сейтназарованинг ўзи Kruz.uz'га маълум қилди.

Маълумот учун, Инжайым Сейтназарова   ўзининг  «Ижодкор хотин-қизлар мактабини  ташкил этиш» лойиҳаси билан «Ўзбекистон хотин-қизларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловида “Омадли старт” номинацияси бўйича ғолибникли қўлга киритди. Таъкидлаш лозимики,  И.Сейтназарованинг инновацион лойиҳаси халқаро экспертлар тамонидан энг яхши деб топилган 10 та лойиҳа қаторидан ўрин олган эди.

Бўлимлар