#Piyoda_yurib: "Дўстлик" канали бўйида қурилаётган намунавий уйларнинг қурилиши намунавийми?

Аввал хабар бергамиздек, #Piyoda_yurib лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг энг чекка, эътиборга молик ва жуда "чиройли" жойлари фотолавҳалар орқали эътиборингизга ҳавола қилинади.

Демак, #Piyoda_yurib'нинг навбатдаги манзили Нукусдаги "Дўстлик" канали бўйида (Жоме масжиди қаторида)қурилаётган намунавий жойларнинг қурилиши бўлди.

#Piyoda_yurib эътиборини торган жиҳат шуки, бу ерда қурилаётган икки қаватли уйларнинг асос қисмлари жуда антиқа тарзда қурилмоқда.

Икки қават бўлиши режалаштирилган уйларнинг асос қисмлари шунчаки қуйиляпти.  


Гап шундаки, ҳар қандай жой қурилиши аввал асос қисм(фундамент)дан бошланади. Фундамент яхши ва сифатли қилиб, асос қисмга бетон қўйишдан олдин ер маълум даражада қазилади. Шундан кейин асос қисм(фундамент)нинг мустаҳкамлиги таъминланади. Янги уйлар шундай қурилсагина уларни умри узоқ бўлади. 

Бу ердаги хонадон эгаларининг айтишича, асос қисм (фундамент) ҳеч қандай ерни қазиш ишларисиз қуйилмоқда. Буни устига асос қисм(фундамент) тушаётган жойнинг усти қисми талабга жавоб бермайди. Аввал ернинг юзи олиниши кейин фундамент қўйилиши керак экан. 

Чиндан ҳам, тассавур қилинг: Сизни янги уйингиз шу асос қисм(фундамент) устига қурилди. Совуқ, ёмғирли кунда ўша олиб ташланмаган юза намгарчилик туфайли фундамент қоча бошлайди. Фундаментда 2 см ёриқ пайдо бўлса, иккинчи қаватда бу ёриқ қанчани ташкил қилади. 

Янги қурилаётган уй эгалари қурилишнинг мана шу жиҳатидан норозилар. Ҳаттo айримлари муҳандисларни чақириб қурилишни тўхтатиб қўйишган экан. 

Бизга берган манбанинг маълум қилишича, қурилиш расмий равишда тўхтатилишига қарамасдан қурувчи ширкатлар яна ўз ишида давом этишаётган экан.

Юқоридаги ҳолат юзасидан маъсул ходимлардан расмий жавоб кутиб қоламиз!

P.S:  Ёзилган маълумотлар шунчаки тўқиб ёзилгани йўқ. Ҳеч бир маъсул ходим ёки раҳбарга ҳусуматимиз ҳам йўқ. Агар юқоридаги ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар талаб қилишса, уларга тақдим қилишимиз мумкин.

Бўлимлар