Транспорт воситаларидан чиқинди ташлаганлик учун белгиланадиган жарима оширилди

Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун белгиланадиган жарималар оширилди. Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Turon24 хабар берди.

“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасига ўзгартириш киритилди.

Аввал мазкур қонун бузилиши энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солиш билан жазоланарди.

Бўлимлар