1 ноябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 10 фоизга ошади

Ўзбекистон президенти “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. дея хабар бермоқда "Turon24"

Фармонга асосан, 2018 йилнинг 1 ноябридан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалари миқдори ўрта ҳисобда 10 фоизга оширилади.

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар охирги марта жорий йилнинг 15 июлида оширилган эди.

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 202 730 сўмни ташкил этади.

Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мазкур фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Бўлимлар