Нукусдаги 5 та чорраҳада кузатув камералари ишлай бошлади. Улар қаерларда?

15 октябрдан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри чорраҳаларидаги кузатув камералари ишга туширилди. Бу ҳақда Turon24га Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, йўллардаги қоида бузарликларни қайд қилиб борувчи ушбу камералар маълумотларни онлайн тарзда бошқармага узатиб туради.

Кузатув камералари Нукус шаҳрининг таранспорт ва пиёдалар ҳаракати гавжум бўлган Ўзбекистон гузари – Беруний, А.Досназаров – Беруний, М.Жуманазаров – Э.Алакўз, Қорақалпоғистон – Х.Режепов кўчаларидаги жами бешта кесишмага ўрнатилди.

Бўлимлар