Қорақалпоғистонда “Nexia” автомашинаси трактор тиркамасига бориб урилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида 2018 йил 14 октябрь куни Қонликўл туманида яшаган Қ.Д. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинани “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 829-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган У.Г. бошқарувидаги “МТЗ-80” русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига асосланиб, "Kun.uz" хабар бермоқда.

Рўй берган воқеа натижасида “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Яна 4 нафар йўловчи эса жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар