Тахиатошда ўтказилган “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” ўқув семинарида 93 нафар коллеж ўқувчиси СТИР (ИНН)га эга бўлди

Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “2018/2019 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” ўқув курсини ўтказиш” жадвалига мувофиқ, туманда жойлашган “Энергетика” касб-ҳунар коллежида семинар ташкил қилинди.

Семинарда Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан коллеж талабаларига ягона интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш мақсадида электрон мурожаатнинг афзалликлари ва электрон рақамли имзонинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, зарур тавсиялар ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Семинар якунида 93 нафар коллеж битирувчиларига давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр давлат хизмати кўрсатилиб, уларга СТИР (ИНН)лари топширилди.


Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази
Бўлим бошлиғи А.Оразимбетов 

 

Бўлимлар