Қорақалпоғистонда тўққиз ой давомида 2085 та янги корхона ташкил этилди

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Қорақалпоғистонда 2085 та янги корхона ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 588 та кўп. Бу ҳақда Қорақалпоғистон статистика бошқармаси маълумот берди.

Маълумотга кўра, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 760 та, яъни 11,9 фоиз камайган.

Йил бошдан буён корхона ва ташкилотлар сони 1488 та (10,8 фоиз) кўпайган ва 15230 тага етган. Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Нукус шаҳрида (32,2 фоизи), Тўрткўл (9,7 фоизи), Беруний (8,4 фоизи) ва Амударё (7,3 фоизи) туманларида жойлашган.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар сони 1,3 фоиз камайди.

Бўлимлар