KRuz.uz сайти асосчиси, марҳум блогер Фурқат Юсуповнинг 10 минг нусхада китоби чоп этилмоқда

Қорақалпоғистонда ижод қилган таниқли блогер, Kruz.uz сайти асосчиси Фурқат Юсуповнинг ижод намунлари жамланган китоб 10 минг нусхада чоп этилади. 

Бу ҳақида Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуранбоевнинг "Ёшлар спорт ҳафталиги" доирасида Қорақалпоғистонга қилган сафарида маълум қилди.

Гап шундаки, ўша вақтда Қаҳрамон Қуранбоев Фурқат Юсуповнинг оналари билан учрашиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олдилар. 

Фурқат Юсуповнинг оналари Сайёра опанинг айтишича, Қаҳрамон Қуранбоев ўглининг ижодий ишларини ва ташкилот фаолиятидаги ишларини юксак қадрлаган. Унинг ижодий ишларидан таркиб топган  янги китобини 10 минг нусхада чоп этилилишига вада берган. 


Фурқат Юсупов томонидан ёзилган мақолалар сони 6000 дан ортиқ бўлиб, улар яхлит китоб ҳолида чоп этилмаган эди. Фурқат Юсуповнинг ўзи хомаки нусхада бир нечта китоб чиқариб қўйган эдилар. Мана шу китоблар ва энг сара мақолалар китоб ҳолида чиқиши учун сўралган жойга тақдим қилинди. Ҳозирча китобнинг номи маълум эмас. Бизга хабар беришларича, китоб Фурқат Юсуповнинг туғилган кунига, 11 декабрга ўзига хос совға тарзда тақдим этилиши кутилаётган экан.  
Китобни жорий йилнинг якунига қадар 10 минг нусхада чоп этиб, ўқувчилар қўлига етказиш режалаштирилган.


Янги китобни ўқигач, Фурқат Юсуповнинг янги, ҳеч ким билмаган қирраларини  кашф қиласиз. Бунга унинг мақолаларини ўқиб амин бўлдик.

Бундан ташқари, яқин орада Фурқат Юсуповга оид яна бир қувончли хабарни ўқиб қолишингиз ҳам мумкин. 

Маълумот учун, таниқли журналист Фурқат Юсупов 1992 йил 11 декабрда туғилган. Шу йилнинг 7 июль куни бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. У асос солган Kruz.uz сайти 2016 йилда “Миллий интернет танлови”да “Икки тилда яратилган энг яхши сайт” номинацияси ғолиби бўлган. У вафотига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг матбуот котиби лавозимида фаолият олиб борди. 

 

Фурқат Юсуповнинг шогирди Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: Фурқат Юсуповнинг дўсти Муслимбек Тўланов

Бўлимлар