Қорақалпоқ давлат академик театрида Чингиз Айтматов асари асосида янги спектакль премьераси бўлди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театрида “Лувр ўрдаги” номли янги спектакль премьераси бўлди.

Спектакль Чингиз Айтматовнинг “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” асари асосида саҳналаштирилган.

Режиссёр Мухтар Реймов, композитор Жамил Чаршемов.

Бош ролларни Бозорбой Назаримбетов (Ўрхон бобо), Кўпжурсин Алланазаров (Эмрайн), Бахром Мақсетбаев (Мелхун), Гулсанам Абатбаева (Кириск)лар ижро этди.

Асар ер юзининг ҳамма тарафини сув қоплаб олган, ҳали бирор парча қуруқлик бўлмаган замонлар тўғрисидаги ривоят билан бошланади.

Ҳаёт-мамот олишуви акс этадиган ушбу спектакль томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.

 

Бўлимлар