Нукус шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро ўз иш жойига тикланиши таъминланди

Фуқаро Есемуратов Бахтияр Аймуратовичнинг мурожати ўрганилди, яъни ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари давлат кўмитаси Тахиатош йўл қурилиш–таъмирлаш унитар корхонаси томонидан фуқаро Б.А.Есемуратов билан меҳнат шартномаси бекор қилишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддалари талаблари бажарилмаганлиги аниқланди.

Адлия бўлими томонидан фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига даъво ариза киритилди ва суднинг 2018-йил 19-сентябрь кунги ҳал қилув қарори билан фуқаро Б.А.Есемуратов ўз лавозимига қайта тикланди.

Бундан ташқари,фуқаронинг маънавий ва мажбурий прогул вақти учун жами 4.127.078 сум ўндирилди.

Бўлимлар