Ўзбекистонда энг юқори ўртача ва кам ойлик иш ҳақларини кимлар олади?

2018 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақини молия ва суғурта соҳасидаги ташкилотлар ходимлари олишган. Уларнинг ўртача номинал иш ҳақи 3 млн 213 минг сўмдан ортиқроқни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотида келтирилмоқда. дея "Kun.uz" ёзмоқда.

Кейинги ўринни ахборот ва алоқа соҳаси ходимлари эгаллашган. Уларнинг ўртача номинал иш ҳақи 3 млн 196 минг сўмга тенг бўлган.

Маълумотга кўра, энг кам ўртача номинал иш ҳақи эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа ходимларига ҳисобланган. Уларнинг ўртача номинал иш ҳақи 1 млн 85 минг сўмга тенг бўлган.

Таълим соҳасида ишлаётганлар ҳам бошқа соҳа вакилларига нисбатан камроқ маош олишлари маълум бўлди. Уларнинг ўртача номинал иш ҳақи 1 млн 300 минг сўмга яқин.

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 млн 684,5 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этган.

Бўлимлар