Мўйноқда “Энг яхши ресторан” йўналишида қайси ресторани ғолиб бўлди?

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ўтган “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” халқаро гастрономик фестивали “Энг яхши ресторани” йўналишида Нукус туманидаги “Атамакан” ресторани ғолиб деб топилди.

 

Шунингдек, “Экофестивал” йўналишида Халиллоева Дилфуза, “Балиқ таомлари” йўналишида эса Чимбой туманидан Зарипова Олтиной биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

“Орол балиқларидан 99 тур таомлар” танлови “Орол ва мўйноқни қайта тиклаш” номли гастрономик экофестивал доирасида ҳам ташкил этилди. Унда Австралия, Франция, Хитой мамлакатларидан келган туристлар ҳам қатнашишди. Хусусан, австралиялик меҳмон Амеда Орол ҳақида кўп эшитганини ва шу сабабли Мўйноққа келишни жуда хоҳлаганини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Мўйноқ балиқлари мазаси ўзгача, Австралия балиқларидан фарқли экан.

 

Франциялик меҳмонлар ҳам фестивал кўргазма ўзгача ўтаётганлигини билдириб ўтди. Фестивалнинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков ва Мўйноқ тумани ҳокими Сайлов Данияров қатнашди.

 

Бўлимлар