Беруний тумани ҳокими "Фидойи ёшлар отряди" теримчиларига қимматбаҳо совғалар топширди

Беруний туманида Бийбозор ОФЙ да  "Фидойи ёшлар отряди" теримчилари ўртасида мусобоқа ўтказилди.
Мусобоқа иштирокчиларини тақдирлаш учун Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаев Худайбергенович, Ёшлар масалалари бойича ҳоким ўринбосари А.Реимбаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Беруний тумани Кенгаши раиси Р.Ешчанов ташриф буюрдилар. 

Мусобоқада биринчи ўринни эгаллаган Машарипова Холжонга Беруний тумани ҳокими Артел телевизор, иккинчи ўринни эгаллаган Юлдашева Сабоҳатга жангютгич, учинчи ўринни эгаллаган Уринбоева Рисолат микротўлқинли печ билан тақдирландилар. 

Қолган теримчиларга ҳам  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бўлимлар