Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси пахта йиғим-теримида қатнашди

Шу йилнинг 21 октябрь куни Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг ижодий жамоаси билан Хўжайли туманига пахта йиғим-теримида қатнашдилар. 

Телерадиокомпаниянинг 80 нафардан иборат ижодий жамоаси дам олиш куни эрта тонгдан Хўжайли туманидаги Кулоб ОФЙ ҳудудидаги «Катша мама» фермер хўжалигига йўл олишди ва шу ердаги пахта далаларидаги теримчиларга ёрдам беришди.

Ҳар қандай инсонда хоҳиш бўлса, барчасига эришса бўлади. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг ижодий жамоаси билан бир-бири билан ҳазиллашиб, далада куй-қўшиқлар айтиб пахта бердик. Биласизми, биз тушгача ҳар биримиз 30 кг дан, тушдан кейин 25- 30 кг дан пахта тердик. Кўп пахта тердик деб мақтанмоқчи эмасмиз. Шунчаки, ҳирмонга оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшдик демоқчиман. Камтарона меҳнатимиздан фермер хўжалиги раҳбари Айша Маткаримованинг кўнгли тўлиб, бизга раҳмат айтдилар. Шундан бошим осмонга етди - дейди, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори Бахтибек Элманов.

    Маълумот учун ўша куни туман ҳокими Женис Ермашов Қорақалпоғистон телерадиокомканиясининг бу фидокорона меҳнатларини қўллаб қувватлаб, шундай ташаббусни бошлагани учун телерадиокомкания ижодий жамоасига туман ҳокимлиги номидан совғалар топширган.

Бўлимлар