Қорақалпоғистонда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси ҳоким ўринбосари бўлди

Инобат Жумабоева 2018-йилнинг 5-октабридан Тўрткўл туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

У 2017 -йилдан буён Тўрткўл туманидаги 1-умумтаʼлим мактабида бошланғич ташкилот етакчиси бўлиб ишлаб келган. 2018-йилнинг 2-апрелидан туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитасида мутахассис сифатида фаолият юритган.

Бугунги кунда ўз ўқувчиларига ўрнак бўлиб келаётган Инобат Жумабоева энди Тўрткўл тумани хотин-қизларининг тақдири учун қайғурадиган, уларни ортидан эргаштирадиган раҳбарга айланди.

Биз унинг масъулиятли ишларида муваффақият тилаймиз!

 

Бўлимлар