O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Нукус шаҳри фаоллари билан учрашди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Нукус шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти корхоналари билан яқиндан танишди.

Дастлаб Нукус шаҳридаги “Кардар” МЧЖ корханасига саёҳат ташкил қилинди. Корхона раҳбари тадбиркор Мурат Шимбергенов корхонадаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва иш фаолияти билан яқиндан таништирди.

Асосан корхонада темирдан ишлаб чиқариладиган темир дарвоза ва темир эшиклар, ҳар ҳил темир буюмларини ишлаб чиқарилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Қолаверса корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида корхона қошидан  “Hamkor pro export” корхонаси билан таништирди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам  Хайтов Нукус шаҳри фаоллари билан учрашди

 

Мазкур корхона Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи “Imzo” компаниясининг Қорақалпоғистондаги илк расмий диллери ҳисобланади.

Корхонада уй ва офислар учун алюмин, пластик дераза ва эшиклар, ташқи девор учун махсус деразалар, МДФ эшикларини ишлаб чиқарилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Бундан кейин эса шаҳримиздаги “Nukus Evro Stroy” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 2014 йилдан буён 4 нафар ишчи ходим билан иш бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб ишчилар сони 60 нафардан ошиб кетди деди –  “Nukus Evro Stroy” МЧЖ раҳбари Азат Шимбергенов.

Ишчиларнинг босим кўпшилигини коллеж битирувчи ёшлардан иборат. Корхонада асосан қурилиш материаллари (шпаклёвка, флагей, рангли краскалар ва ҳакозо) ишлаб чиқарилади.

Қолаверса фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида транспорт бўлими очилиб, у ерда йўл қурилиши учун хом-ашёлар (шебин ва ракочкалар) Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларига сифатли ва тез буюртмалар асосида етказилиб берилишини таъкидлаб ўтди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам  Хайтов Нукус шаҳри фаоллари билан учрашди

 

Бундан ташқари  партия раиси  Актам Хайтов юқоридаги тадбиркорлик субъектлари  қошидан очилган партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич партия ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишди ва партиямизнинг асосий электорати ҳам бу тадбиркор ва фермерлар эканлигини,  шу боис ҳам уларнинг  манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, электоратимиз сафини янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Бундан сўнг эса партия раиси Актам Хайтов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг мажлислар залида ёшлар билан пресс клуб ташкил этилди.

Унда партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Г.Халмуратова,  партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, мутасадди ташкилот вакиллари, депутатлар, тадбиркорлар, партия фаоллари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам  Хайтов Нукус шаҳри фаоллари билан учрашди

 

Учрашувда асосан партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда фаол ёшларни қамраб олиш, “Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастурин ёшларга кенгроқ тушунтириш, ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш уларни ушбу соҳага кенгроқ жалб этиш, бизнес режа тузиш ва кредит олишнинг тартиб-таомиллари бўйича малакаларини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўзининг иқтисодиётдаги улуши, роли ва таъсири оддий қилиб айтганда ҳеч бир соҳа ўрнини боса олмайдиган аҳамияти билан давлатимиз ривожланишида ўрни катта деди – O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов.

Сўнгги пайтлари давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, инновация киритиш, тадбиркорларнинг эркинлигини таъминлашга, уларнинг йўлидаги ҳар қандай ғояларни бартараф этиш ва зарур шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу борада O’zLiDeP партиясининг ҳам асосий ғояси электоратимиз бўлган тадбиркор ва фермерларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш, айниқса келажагимиз бўлган ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам  Хайтов Нукус шаҳри фаоллари билан учрашди

 

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 23 минг 688 нафар сафдошларимизнинг 11 минг 243 нафарини ёшларимиз ташкил этиб, улар 846 та қуйи бўғинга бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормақда. Партиянинг “Ёшлар қаноти” томонидан ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва савиясини янада ошириш мақсадида турли хил кўрик-тналовлар ва лойиҳалар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Бугунги ёшлар билан пресс клуб тарзида ўтказилаётган учрашувда ҳам ёшларимизнинг давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, “Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастуридан самарали фойдаланиш, ёш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни шу соҳага тўғри йўналтириш бўйича фикр-мулоҳозалар  қилинди.

Учрашув жараёнида талаба ёшлар ўз ишини бошламоқчи ёш тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли соҳа вакилларидан атрофлича жавоблар олишди.

Қолаверса тадбир давомида партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда, танловларда фаол иштирок этиб келаётган ёшлар, фаол депутат ва тадбиркорларга партя томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғолари топширилди. Тадбир маданият ходимларининг куй-қўшиқлари билан давом этди.   

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Бўлимлар