Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими директори тайинланди

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими директори лавозимига Есемуратов Бахтияр Сағидуллаевич тайинланди. Бу ҳақда makan.uz маълум қилди.

Ҳозирги пайтда Филармонияга «Аму тўлқини», «Гулзар», «Айқулаш юлдузлари» ансамбллари ва Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси Қорақалпоғистон жамоаси киргизилган.

Маълумот учун, Бахтияр Есемуратов бундан аввал «Айқулаш юлдузлариы» Қорақалпоқ давлат миллий-фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган.

Бўлимлар