Бюджет прогнозларини ортиғи билан бажариш абзалликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июнда қабул қилинган «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини барқарор молиялаштириш ва аҳолининг реал даромадлари, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш муҳим ўрин тутмоқда.

Бюджетга қўшимча даромад топиш дегани – бу иқтисодиётимизни янада мустаҳкамлашнинг, халқимизнинг бахтли ва ободон турмушини таъминлашнинг ишончли кафолатига айланиб бормоқда.

Хўш, қўшимча даромад топиш натижаларини Қорақалпоғистон Республикасидаги қанақа мисолларда учратиш мумкин?!

Ўтган 9 ойга белгиланган Қорақалпоғистон Республикасининг бюджет прогнози 1 триллион 52,6 миллиард сўмни ташкил этса, бюджетига 1 триллион 709 миллиард сўмлик тушумлар амалга оширилган, яъни белгиланган прогноз 162 фойзга бажарилган.

Прогнозга нисбатан қўшимча тушурилган 656 миллиард сўмлик даромадлардан бугунги кунга қадар 401 миллиард сўм халқимизнинг турмуш ободонлигини ошириш йўлидаги эзгу ишларга сарфланган.

Жумладан, 225 миллиард сўм ижтимоий соҳа объектларини, яъни 125 та мактаб, 82 та мактабгача таълим муассасалари, 28 та тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ва уларни зарур жихозлар билан таъминлаш учун ажратилган. Шу жумладан, бевосита аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида 9 миллиард сўмлик маблағлар тиббий асбоб-ускуна ва жихозлар сотиб олишга йўналтирилган.

Бундан ташқари,  44,5 миллиард сўм “Абод қишлоқ” ва “Абод маҳалла” дастурларида белгиланган тадбирларнинг ижроси учун, 12,2 миллиард сўм Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкасида жойлашган ижтимоий саҳа объектларини реконструкция қилиш ва уларни жихозлар билан таъминлаш учун, 48,8 миллиард сўм аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва янги иш ўринларини яратиш билан боғлик муаммоларни ҳал қилиш учун, 10,4 миллиард сўм аҳолининг зайф қатламларини уй-жойлар билан таъминлаш ва бошқа эзгу мақсадлар учун сарфланган.

Бугун, яъни 24 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Жўқорғи Кенгеснинг Раиси М.Т.Ерниязов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари А.Мавланов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда йил якунига қадар белгиланган бюджет прогнозига нисбатан қўшимча даромадларни 1 триллион сўмга етказиш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш ишларини янада кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Бўлимлар