Чимбойда O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан тадбиркор ва фермерлар учун давра суҳбати ўтказилди

O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши томонидан 5 октябрь куни имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, айниқса,тадбиркор ва фермерлар орасига тушунтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.    

Унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, хусусий сектор вакилларини соҳа бўйича ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатимиз томонидан хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган қатор  ислоҳотлар хусусида сўз борди.   

Қайд этилганидек, мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган ушбу фармон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун зарур шароит яратади. Сабаби, мазкур ҳуқуқий ҳужжатда эндиликда назорат қилувчи органлар режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга эмас деб белгилаб қўйилган.

–Ўзбекистонда тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Қутлимурат Бабашев. – Бугун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётгани, энг муҳими, улар фаолияти қонун билан тўлиқ ҳимоя қилинаётгани барчамизга яхши маълум. Тўғри бу ҳаракатлар ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Буларнинг барчасини давлатимиз томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси дейиш мумкин. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат эса тадбиркорлар учун айди мудао бўлди. Зеро, энди бугунги тадбиркорлар ҳеч қанақа тўсиқ ва ғовларсиз фаолият юритади.   

Тадбирда шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилиши, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг дунё бозорида рақобатдошлиги ортиб боришида партиянинг ҳам муҳим ўрин тутаётгани,  сўнгги йилларда партия томонидан мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган бир қатор масалалар хусусида сўз борди.

Тадбирда фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлар орасига кенгроқ тушунтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Бўлимлар