Тўққиз ой давомида Қорақалпоғистонда Республикаси прокуратурасига 712 та муаммоли мурожаат келиб тушган

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг маълум қилишича, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 1147 та ҳуқуқи бузилган тадбиркорлик субъектидан мурожаат келиб тушган.

Аниқланишича, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига жами 712 та муаммоли мурожаат келиб тушган. Шулардан 137 таси кредит ажратиш, 90 таси қарз ёки тўлов ундириш, 82 таси бино ажратиш, 22 таси коммуникация тармоғига уланиш ёки узлуксиз алоқани таъминлаш, 7 таси лицензия ва рухсатнома берилиши масаласида бўлган. Мурожаатларнинг барчаси ўрганилиб, тадбиркорлар ҳуқуқи қайта тикланди.

Бўлимлар