Нукусда "Муҳаббат ҳақида ёзилган жаҳондаги энг яхши асар" асосида саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлди

 

Бугун, 24 октиябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Чингиз Айтматовнинг “Жамила” асари асосида яратилган “Жамила” спектаклининг премьераси бўлди.

Режиссёр Мархабай Усенов саҳналаштирган ушбу спектаклдаги Жамила ролини қорақалпоқ актрисаси Мийригул Мамбетмуратова ўйнади.

Шунингдек, актёрлардан Азиз Назаримбетов – Дониёр, Достон Баймурзаев – Саид, Айдўс Муратбаев – Усмон, Алишер Алимов – Содиқ ролларини ижро этди.

Спектаклда шоир Кенгесбай Раҳманов шеърларидан фойдаланилди.

Маълумот учун, буюк франсуз ёзувчиси Луи Арагон Чингиз Айтматовнинг “Жамила” асарини "Муҳаббат ҳақида ёзилган жагондаги энг яхши асар" дея таърифлаган.

Бўлимлар