Қорақалпоғистонлик командир “Жасорат” медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

“Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, шунингдек, ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун мукофотлансин”, дейилган фармон матнида ва мукофотланадиганлар рўйхати келтирилган.

 

Унга кўра, “Жасорат” медали билан Қорақалпоғистондан Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири Отамбетов Махмут Бегдуллаевич мукофотланади.

 

Бўлимлар