Тўрткўлда 2-сектор раҳбари ташаббуси билан яшаш шароити қийин, ижтимоий оғир аҳволда қолган оилага янги уй-жой қуриб берилди

Давлат раҳбарининг ПҚ-3182-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳозирги кунда республикасининг барча ҳудудларда секторлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, ҳудуд прокурорларининг асосий вазифаларидан бири бўлган қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этилиши юзасидан назорат олиб бориш билан бир вақтда, сектор раҳбари сифатида ўзига бириктирилган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишлари улар учун галдаги муҳим вазифалардан бирига айланган

Тўрткўл туман прокурорининг 2-сектор ишчи гуруҳи томонидан бириктирилган 4 та овул фуқаролар ва 3 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида уйма-уй кирилиши график асосида ташкил этилиб, ҳар бир хонадоннинг саволнома сосида  муаммоси в хонадон паспортини тўлдириш учун махсус варақалар юритилиб, бу ишлар тизимли йўлга қўйилди.

Жойларда ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, муаммоларнинг асосий қисми ер ажратиш, ишсизлик, турар жойларга ҳужжатлар тайёрлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларни ташкил этган.

Ўтган даврда ишсизлик  масаласини ҳал этишда 3 та меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, 179 нафар ҳудуд фуқаролари иш билан таъминланди. Янги иш ўринлари яратишда тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилиб, 14 нафар тадбиркорлик субъектлари 1,1 млрд сўм банк кредитлари ажратилишида, 3 тасига коммуникацияга уланишда ва 2 тасига  ер ажратишда ёрдамлар кўрсатилиб, 42 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Ушбу ўринда, “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурлари доирасида 66 та оилага 1,4 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли банк кредитлари ажратилишида сектор тавсиялари берилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилиб, фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Албатта, ижтимоий соҳадаги муаммолар ҳам эътибордан четда қолмади, ҳудуддаги 3 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасалари қурилиши ва таъмирланиши бўйича туман Дастурларига таклифлар киритилиб, 2 млрд. сўмдан ортиқ  қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида жойларда 4 та кўчмали чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилиб, 503 нафар фуқароларимизнинг самарали тиббий кўриги таъминланди, 62 нафар даволанишга мухтож фуқароларга ордерлар берилиб, 20 нафарига ногиронли аравачалари тақдим қилинди.

Коммунал, ободонлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, таморқадан самарали фойдаланиш ва бошқа масалалар юзасидан аниқланган муаммолар жойида бартараф этилмоқда.

Халқ дарду-ташвишини эшитиш, муаммоларини ўрганишда ўтган даврда 6 та сайёр қабуллар ўтказилди ва 150 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ҳал этилди.

 

Хусусан, сектор ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш мобайнида тумандаги “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғини                  3-бўлимида истиқомат қилиб келаётган 1965 йилда туғилган фуқаро Бозоров Назарбой Асқарович 2-гуруҳ ногирони эканлиги, касалликка чалинган турмуш ўртоғи билан ёлғиз яшаб келаётганлиги, айни вақтда ҳеч қадай иш билан шуғулланмаслиги, унинг яшаш шароити эса оғир аҳволдалиги аниқланган.

Фуқаронинг яшаш шароити сектор раҳбари – туман прокурори томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, унинг ташаббуси билан овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ва фаолият юритувчи барча фаоллар эътибори айни шу ишга жалб қилинди.

Натижада, фуқаро Н.А.Бозоровнинг яшаётган 1970 йилда қурилган яшаш учун талабга жавоб бермай қолган хонадони буткул бузиб ташланиб, қайтадан ҳозирги замон талабларига мос бўлган кўркам уй қуриш ишлари амалга оширилди. Қурилиш ишлари туман прокурори томонидан ҳар куни назорат қилиниб, унга сарфланган материаллар олинишига тумандаги маҳалла фаолларининг хиссаси тегди.

 

Куни кеча қуриб битказилган хонадон ўз эгасига тантанали тарзда топширилиб, шу билан биргаликда фуқарога уй жиҳозлари, мебел ва бошқа совғалар тақдим қилинди. Энг муҳими – фуқаронинг Давлатга, Президентга ва шу билан биргаликда бугунги кун сиёсатига бўлган ишончи яна бир каррага ошди!

 

Тўрткўл туман прокурорининг катта ёрдамчиси

Нўмонов Алишер

Бўлимлар