O‘zLiDeP келажак кадрларини танламоқда

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳасига старт берилди.
Ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, партия тизимидаги иш ўринларига замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган ходимларни топиш, ёш истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда университетнинг фаол ёшлари иштирок этди.
Тадбирда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Анвар Шразов, бўлим мутахассиси Ислам Пирназаров, университетнинг Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Парахат Ансатбаевлар сўзга чиқиб, лойиҳанинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ёшлар сиёсати, шунингдек партиянинг мақсад, вазифалари тўғрисида тушунтириб ўтди.


Лойиҳа давра суҳбати шаклида давом эттирилиб, талаба ёшларнинг юртимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари тингланди. 
- давра суҳбати давомида парламент, сиёсий партиялар фаолияти, айниқса O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида кенг тушунчаларга эга бўлдим – дейди, университет талабаси Нилуфар Шамшетова -мен, албатта, O‘zLiDePга аъзо бўламан ҳамда келажакда ўз олдимга қўйган мақсадларим сари интиламан.
Давра суҳбати савол-жавоблар билан давом эттирилиб, лойиҳа учун резерв кадрлар танлаб олинди.

Бўлимлар