Халилла Ешимбетов Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши ­раис­­лигига сайланди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, фаоллар, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда партия расмий сайти хабар бермоқда.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиямизнинг фаол ва муносиб иштирокини таъминлаш, бу борада Қорақалпоғис­тон Республика ташкилоти олдида турган вазифалар муҳокама этилди.

Дастлаб Ўзбекистон Халқ демократик партияси ­Мар­­казий Кен­гаши раиси Ҳотамжон ­Кетмоновсайловга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сайлов — демократик давлатдаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири ҳисобланади. Ўтказилаётган ҳар бир сайлов жамият ҳаётининг эртасини белгилаб беришда беқиёс ўрин тутади. Чунки эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини демократик сайловларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Сайловлар жараёнида хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфияти яққол намоён бўлади.

Мазкур сиёсий жараёнда партиямизнинг фаол иштирокини таъминлаш, сайловга ­пухта тайёргарлик кўриш ­борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб олишимиз зарур, — деди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман кенгаши раиси Махсуд ­Саъдуллаев. — Барча партия тузилмаларимиз сайловчиларда дахлдорлик ҳиссини шакл­лантириш ишларига алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан «Қарақалпақстан ҳаўазы» газетаси бош муҳаррири Шарапатдин Аяпов, Тўрткўл туман кенгаши раиси ­Ойбек Худайбергенов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурулто­йига Қорақалпоғистон Республика партия ташкилотидан делегатлар сайланди.

Билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Беруний туман кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган ­Халилла Ешимбетов Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши ­раис­­лигига сайланди.

Бўлимлар