Қорақалпоғистонлик талаба "Innoweek" инновацион ғоялар ҳафталигида номинация ғолиби бўлди

ТАТУ Нукус филиали талабаси "Innoweek" инновацион ғоялар ҳафталигида номинация ғолиби бўлди

 

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 22-26 октябр кунлари Тошкент шаҳрида "Innoweek" инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Мазкур халқаро ҳафталикда Қорақалпоғистон Республикасидан ТАТУ Нукус филиали талаба ёшлари ўз инновацион лойиҳалари билан фаол иштирок этди ва улар орасидан Давид Қонарбаев "Ёш инноватор" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Ҳафталикда чет эл илмий инновацион марказлари, технологик агентликлар, технопарклар инвестицион жамғармалар иштирок этди.

ТАТУ Нукус филиали талабаси "Innoweek" инновацион ғоялар ҳафталигида номинация ғолиби бўлди

 

– Мен мазкур ҳафталикда ўзимнинг "Қалпоқча" лойиҳам билан иштирок этдим, дейди Д.Қонарбаев. – Лойиҳамнинг аҳамиятли тарафи шундаки,  мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари инглис тили алифбосини кетма-кет ёд олиш ва ўрганишда  қулайлилларга эга. Яъни турли интерфаол усуллар орқали ёш болалар инглис тилини ўрганади. 

 

ТАТУ Нукус филиали талабаси "Innoweek" инновацион ғоялар ҳафталигида номинация ғолиби бўлди

 

ТАТУ Нукус филиали матбуот хизмати

Бўлимлар