Қўнғирот тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари пахта теримида қатнашди

Қўнғирот тумани «Қўнғирот» овул фуқоралар йиғинида жойлашган «Мустақиллик» фермер хўжалигининг пахта далаларида туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари туман пахта хирмонининг ошишига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида пахта теримига қатнашди. Фермер хўжалиги томонидан пахта теримчиларига тушликка иссиқ овқат ва туман маданият бўлими томонидан концерт дастури қўйиб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Тумандаги барча фермер хўжаликларида пахта теримига қатнашаётган энг фаол теримчиларга туман ҳокимлиги томонидан пахта ёғи берилмоқда.

 

 

 

Бўлимлар