Нукус туманида фуқаролар мурожаатига йиллаб жавоб бермаган раҳбар жавобгарликка тортилди

 

 

Нукус тумани адлия бўлими томонидан Нукус тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ўрганиб чиқилганда фуқароларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш, уларни лозим даражада таъминламаслик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Нукус тумани, “Саманбай” ОФЙда яшовчи фуқаро А.Караевнинг мурожаати бўлимда 11.05.2017 йилда 338-сон билан рўйхатга олинган бўлсада 2018 йил 18 май куни;

 “Саманбай” ОФЙда яшовчи фуқаро П.Тургановнинг мурожаати бўлимда 26.08.2017 йилда 528-сон билан рўйхатга олинган бўлсада 2018 йил 16 май куни; 

“Тақыр көл” ОФЙда яшовчи фуқаро А.Аралбаевнинг мурожаати бўлимда 24.08.2017 йилда 522-сон билан рўйхатга олинган рўйхатга олинган бўлсада 2018 йил 16 май куни;

“Бақаншақлы” ОФЙда яшовчи фуқаро А.Аймуратовнинг мурожаати бўлимда 08.02.2018 йилда 148-сон билан рўйхатга олинган бўлсада 2018 йил 16 май куни;

“Арбашы” ОФЙда яшовчи В.Исметуллаеванинг мурожаати бўлимда 07.02.2018 йилда 145-сон билан рўйхатга олинган бўлсада, 2018 йил 16 май куни мазкур мурожаат эгаларига кечиктириб жавоб берилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасида ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва 33-моддасида давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёхуд электрон шаклда дарҳол хабар қилиши шартлиги белгиланганлигига қарамасдан, ушбу мурожаат эгаларига Нукус тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан бир неча ой, ҳатто бир йиллаб кечиктириб  жавоб берилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Нукус тумани адлия бўлими томонидан Нукус тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Б.С. ва бўлим бош мутахасисси Р.Т.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судга таклиф киритилди, натижада Б.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддаси асосида Кегейли тумани Маъмурий судининг қарори билан маъмурий жазога тортилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ҳамда мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш шарт ва зарур. Шундагина биз қонунларимизнинг давлат ва жамият фаровонлигига хизмат қилишига эришамиз.

 

Нукус тумани адлия бўлими

 

 

 

Бўлимлар